Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

Мактабларда 4-чорак 29 мартдан бошланади

2021 йил 20 март куни 2020-2021 ўқув йилининг баҳорги таътилининг биринчи куни ҳисобланиши ҳақида аввалроқ хабар қилгандик (https://t.me/uzedu/12193).

Ҳозирда юртдошларимиздан баҳорги таътил узайтирилдими деган жуда кўплаб саволлар келиб тушмоқда. Мазкур саволга жавобан Халқ таълими вазирлиги баҳорги таътил 28 мартгача давом этиши, 4-чоракнинг илк куни 29 март эканлигини яна бир бор маълум қилади.

Шунингдек юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда гибрид шаклдаги таълимга рухсат этилганлигини, қайсидир мактаб ёки ҳудуддаги эпидемиологик вазиятга қараб мактаб карантинга ёпиладиган бўлса, ушбу мактаб ўқувчилари вазият барқарорлашгунига қадар вақтинча таълимни онлайн шаклда давом эттириши мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирлиги

Write a Comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan